Янги йил кечаси ППХ ва ЙПХ ходимларига пичоқ билан ҳужум қилган шоввозлар йиғлаб кечирим сўрамоқда

0 Просмотры
Издатель
Тошкент шаҳри Қатортол кўчасида калтак еган ППХ ходими фуқарога қарши ўқотар қурол ишлатмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди. ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙПХ ва ППХ ходимларига ҳужум қилган шахсларнинг 3 нафари қўлга олинди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 31 декабрь куни соат тахминан тонгги 04:00 ларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида пост-патруль ва йўл-патруль хизмати ходимлари Чилонзор тумани Муқимий кўчасида хизмат автомашинасида ҳаракатланаётган вақтида давлат рақами 01 М 624 КА бўлган Matiz русумли автоуловнинг ташқи чироқларини ёқмасдан келаётганини кўриб, уларни овоз кучайтиргич воситаси орқали огоҳлантиради.
«Шеригим, ЙПХ ходими уларни тўхтатди. Шеригим автомобилдан тушган вақтида улар ЙПХ ходимини кўриб туриб қарама-қарши йўналишда ҳаракатини давом эттирди», – дейди пост-патруль хизмат ходими.
«Авиакасса олдигача қарама-қарши йўналишда ҳаракатландик. Ҳаракат вақтида ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани сабаб машина бетон тўсиқ устига чиқиб қолди. Шундан кейин Ҳожиакбар машинадан тушиб, ДАН ходими билан уришиб кетди», – дейди айбланувчилардан бири.
Matiz автомашинаси ичида бўлган 4 нафар йигитдан 2 нафари ППХ ходимига ташланиб, унинг бош қисмига уриб, сўнгра ўткир тиғли қурол, яъни пичоқ билан ҳужум қилган.
«Бизда 55-буюриғимиз бор. Унга кўра, қуролли ҳужум бўлганда уни қайтариш мақсадида қурол ишлатиш ҳуқуқига эгамиз. Тартиббузарлар ёшлиги сабаб қурол ишлатмадик, оғзаки огоҳлантирдик», – дейди ППХ ходими.
Ҳодисада иштирок этган ЙПХ ходимининг таъкидлашича, у фуқароларни ёшлиги ва қўшимча куч етиб келгани боис шеригини отиш ниятидан қайтарган.
Категория
Отпуск без путевки
Комментариев нет.